Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида учрашувлар бўлиб ўтди

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида учрашувлар бўлиб ўтди

15 август 2023 йил
201
0

Жорий йилнинг 15 август куни Ғаллаорол туманида жойлашган “Маданият”, “Қангли”, “Кўкгумбаз” маҳалларида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, амалдаги ва янги қабул қилинган қонунларни кенг жамоатчиликка тушунтириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолининг тўғридан тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишини таъминлаш мақсадида Президент ишонч телефони ва Халқ қабулхоналари ташкил қилинганлиги, ташкилотлар фаолиятини инсон ва унинг манфаатлари олий қадрият тамойили асосида қайтадан ташкил қилиниши, инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат мажбуриятлари билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳам ошириш муҳим эканлиги, инсон ўз ҳуқуқи талаб қилиб олиш учун, аввало, уни билиб олиш кераклиги, шу мақсадда таълим муассасаларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” каби ўқув дарсликлари ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

Учрашув сўнггида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Бундай учрашувларни ташкил қилишдан асосий мақсад ҳам аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга маҳаллабай тизим орқали ечим топишдир.

А.Норқўзиев

Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий судининг раиси

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар