Ғаллаорол туманида ўрнатилган ташқи реклама бозорини тартибга солиш бўйича ўрганишлар ўтказилди
Жорий йилнинг 28 июл куни туманнинг марказий кўчалари, туман ҳудудини кесиб ўтувчи М-39 катта магистрал автомобил йўли четларида жойлашган баннерлар, ташқи ёзувларнинг Давлат тили тўғрисидаги Қонунга мослиги ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Давлат тили тўғрисидаги Қонунларга мос келмайдиган ҳамда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган баннер ва ташқи ёзувлар олиб ташланди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари, корхона, ташкилот раҳбарларига реклама баннерларини ўрнатиш бўйича тарғибот қилинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)