Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео мурожаат юзасидан
Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўлими, Жиззах “Сув таъминоти” МЧЖ Ғаллаорол туман филиали ҳамда Ғаллаорол тумани СЭО ва ЖСБ бўлимлари сизга шуни ёзиб маълум қиламизки, Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ аҳолисининг блогер Учқун Холиқов билан биргаликда YouTube тармоғи орқали қилган мурожаати юзасидан.
Туман ҳокимлиги вакили, Ғаллаорол тумани СЭО ва ЖСБ ходимлари, туман Ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари, Жиззах вилоят “Сув таминоти” МЧЖ Ғаллаорол тумани филиали бошлиғи ҳамда шу ҳудуда яшовчи аҳоли ва блогер Учқун Холиқовлар иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганилиш давомида Бахт МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жой уйлардан ҳосил бўлган техник сувлари тозалаш иншоати (Биолан) ёрдамида тозаланиб шу ҳудуддан ўтувчи зовурга ташланишни маълум қилинди.
Натижада сувлар тўпланиб оқмасдан атрофга бадбўй ҳид чиқиб аҳолига ноқулайликлар туғдирмоқда.
Ушбу ўрганишлар давомида Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ Янги массивда жойлашган 4 қаватли уйлар учун қайта ишлаш оқава сув иншоати яъни (Биолан) Туркия Давлатида ишлаб чиқарилган бўлиб, 2018 йил ушбу худудга қурилиб жойлаштирилган. Ушбу оқава сув тўпланадиган (Резуар) яъни чиқинди тўпланиш учун мўлжалланган ускуна орқали ва махсус контейнер орқали чиқиндини емирувчи махсус бактериялар орқали чиқинди қайта ишланиб, суюқ хлор орқали яна бир-бор чиқинди суви қайта ишланади ҳамда 97 % га техник сув ишлаб чиқарилади. Технология ишлаш жараёни узлуксиз 24 соат давом этади, шунингдек Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ Янги массив 4 қаватли уйлар учун қайта ишлаш оқава сув иншоати яъни (Биолан) Давлат стандартидан рўйхатдан ўтганлигини маълум қиламиз.
Туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар (Жиззах вилоят “Сув таминоти” МЧЖ Ғаллаорол тумани филиали, Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўлими, Туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Ғаллаорол тумани СЭОва ЖСБ ) лар томонидан Бахт МФЙ кўп қаватли уйлардан чиқаётган оқава техник сувлар йиғилиб қолган кўлмагидаги юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактик зарарсизлантириш ишлари (хиполорид кальций ёрдамида) олиб борилди. Атрофида йиғилиб қолган хар ҳил елим идиш, бегона ўтлардан тозаланиб, туман тоза ҳудуд ДУК бошқармаси томонидан марказий чиқиндихонага олиб кетилди. Йиғилиб қолган кўлмак сувларни йўқ қилиш мақсадида 2 “HOWO” юк машинаси билан тупроқ тўкилиб теккислаш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлига ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда зовур атрофи ободонлаштирилиб чиқиндилардан тозаланди, тўпланиб қолган сувларга Туман СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан хлор ташланиб зарарсизлантирилиб сув тўпланиб турган чуқурга тупроқ тўлдириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълум қиламиз.