Ғаллаорол туманидаги марказий кўчалар, М-39 магистрал катта автомобил йўли четларидаги ташқи реклама бозорини тартибга солиш бўйича ўрганиш ўтказилди
Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ғаллаорол тумани марказий кўчалари, аҳоли гавжум жойлашган ҳудудлар ҳамда туман ҳудудини кесиб ўтувчи М-39 катта магистрал автомобил йўли четида ўрнатилган ташқи реклама баннерлар, ташқи ёзувларнинг давлат тили тўғрисидаги қонунга мослиги, ташқи реклама ёзувларининг яроқлилиги туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ҳудудларда жойлашган давлат корхона ташкилотлари, савдо шахобчалари, умумий овқатланиш жойлари, тадбиркорлик субъектлари раҳбар ходимларига реклама баннерлари, ташқи ёзувларни ўрнатишда Давлат тили тўғрисидаги қонунга амал қилиш бўйича тарғибот қилинди ва Давлат тили тўғрисидаги қонунга зид бўлган ҳамда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган ташқи реклама баннерлари олиб ташланди.
Давлат тили тўғрисида қабул қилинган қонуннинг ижросини таъминлаш бўйича тарғибот тадбирлари туман ҳудудларида давом эттирилмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати