Ўзбек тили байрамига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 12 октябр куни Ғаллаорол тумани Маҳалла маркази мажлислар залида Ўзбек тили байрами муносабати билан маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслахатчиси Б.Мавлонов ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги “Давлат тилида иш юритиш” асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси рахбари С.Ахмедовлар иштирок этишди.
Тарғибот тадбирини маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокимининг маслахатчиси Х.Мамарасулов очиб берди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг маслахатчиси Б.Мавлонов давлат тили тўғрисидаги қабул қилинган қонуннинг мазмун моҳияти ва ўзбек тили байрамига тайёргарлик кўриш ҳамда нишонлаш бўйича фикр мулохазаларини билдирди.
Тадбир якунида давлат тилида иш юритиш бўйича ўқув курсини томомлаган бир гуруҳ тингловчиларга давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси рахбари С.Ахмедов томонидан ўқув марказининг сертификатлари топширилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати