Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролда “Отахонлар чойхонаси” тадбири бўлиб ўтди

Ғаллаоролда “Отахонлар чойхонаси” тадбири бўлиб ўтди

27 июнь 2023 йил
25
0

Тумандаги “Уч қудуқ” миллий таомлар мажмуасида “Отахонлар чойхонаси” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳудудларидан элимиз ҳамда фарзандлари, набиралари ардоғида яшаётган 50 нафардан ортиқ Нуроний отахонлар иштирок этишди.
Байрамона дастурхон атрофида ташкил қилинган тадбирда отахонлар дилдан суҳбатлашишиб, юртимизга доимий тинчлик, омонлик тилашиб дуолар қилишди.
Туманнинг таниқли хонандалари ижросидаги куй ва қўшиқлар байрам тадбирига янада кўтаринкилик бағишлади.
Отахонлар чойхонаси тадбири туман ҳокимлиги ҳомийлигида, туман Нуронийлар Кенгаши ҳамда Маҳалла миллий телеканали ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар