Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним !
Ғаллаорол туманининг энг сўлим гўшаларидан бири Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳида шарқона янги йилимиз Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Сумалак сайли” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида миллий урф-одатларимиз, ўйинларимиз, либосларимиз ва таомларимиз кўргазмаси намойиш қилинди.
Байрам тадбирида сўзга чиққан нуроний отахонларимиз, хожи оналаримиз, тадбиримиз меҳмонлари юртимизга тинчлик, омонлик тилаб, дуо қилишди.
Санъаткорлар ҳамда маҳалланинг исътедодли ёшлари томонидан намойиш этилган баҳорни, наврўзни улуғловчи куй, қўшиқ ва рақслар байрам тадбирига кўтаринкилик ҳамда иштирокчиларга катта қувонч бағишлади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)