Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Суд-ҳуқуқи масалалари бўйича мақола

Суд-ҳуқуқи масалалари бўйича мақола

31 январь 2022 йил
254
0

Қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг муҳим тармоғи бўлган суд тизими мустақиллигини таъминлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг энг муҳим
устувор йўналиши ҳисобланади.

Янгиланаётган Ўзбекистон келажагини барпо этиш йўлида Давлат раҳбари ташаббуси асосида узоқ ва бой ўтмишимиз, аждодларимизнинг давлатчиликни шакллантириш борасидаги тажрибаларига таянган ҳолда ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижаларига кўра қабул қилинган тараққиёт Дастури «Ҳаракатлар стратегияси» асосида эришаётган ютуқларимиз нафақат юртимизда, балки халқаро майдонда юксак эътироф этилиб, халқаро майдонда мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалишини таъминламоқда.

Дастурда белгиланган суд-ҳуқуқ соҳасидаги вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш мақсадида «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президентимиз Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга асосан суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий

ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш белгиланди. Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.

Фуқароларнинг сарсонгарчилигини олдини олиш, уларнинг вақтини тежаш ва ортиқча харажатларини олдини олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича 4 та туман ва 1 та туманлараро, жиноят ишлари бўйича 4туман, 1 та туманлараро иқтисодий судлари ташкил этилади.

Жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичи жорий этилади. Суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилиш мақсадида, илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда судларда «Бир суд, бир инстанция» тизими жорий этилиб, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилиб, Олий суд раиси,Бош прокурор ва улар ўринбосарларининг суд қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинади.Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида, Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш белгиланмоқда.

Албатта бу ўзгаришлар судларда ишларни узоқ муддат кўрилишини олдини олиб, ишларни турли инстанцияларда қайта-қайта кўриш амалиётига чек қўяди.

Прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш тартиби эса эски тузумдан қолган ва ҳануз давом этаётган суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш амалиётини чеклашга хизмат қилади.

     Фуқаролик ишлари бўйича

Пахтакор туман судининг девонхона мудири

Хикматов Адҳам Амир ўғли

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар