Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида оиқ мулоқати

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида оиқ мулоқати

16 декабрь 2023 йил
180
0

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси Ғ.Н.Усанов томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида мол-мулкни ундириш билан боғлиқ мавзусини жамоатчиликка тушунтириш, шунингдек аҳолининг мавжуд ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш ва тизимли даражада ҳал этиш юзасидан ўтказилган очик мулоқот.

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланишини.
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлишини.
Фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкка нисбатан эр ва хотиннинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунларда белгиланади. Фермер хўжалиги ва деҳқон хўжалигининг мол-мулкини бўлиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 223 ва 225-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида амалга оширилоишини.

Фуқаролик ишлари бўйича

Ғаллаорол туманлараро судининг

раиси Ғ.Н.Усанов

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар