Судьянинг аҳоли билан сайёр учрашуви
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раиси А.Норқўзиев томонидан маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари иштирокида жиноятчилик ортганлиги сабабли қизил тоифага тушиб қолган Ғаллаорол туманидаги “Маданият” қишлоқ фуқаролар йиғинида жиноий ва мамурий ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда муайян ҳунарга эга бўлмаган шахсларни касбга йўналтириш, салбий иллатдан йироқ намунали хулқ атворга эга шахс бўлишига эришиш, уларнинг ҳаётини яхшилаш борасида суҳбат бўлиб ўтди.
Йиғилишда тарғибот ишларини кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ҳудуддаги жиноятчилик аҳволи, қайси тоифадаги жиноят ва ҳуқуқбузарликлар кўпайганлиги, бугунги кунда оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабаблари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш, зўравонликка учраган шахсларнинг тегишли идораларга мурожаат қилиш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Йиғилиш сўнггида иштирокчиларга уларни қизиқтирган масалалар юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.