Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Аҳоли ўртасида Аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазиқ ўтказиш билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш

Аҳоли ўртасида Аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазиқ ўтказиш билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш

29 апрель 2023 йил
202
0

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш нозик хилқат эгаларининг ўзини намоён этишида муҳим аҳамият касб этади. Аммо сўнгги пайтларда бутун дунёда турли тазйиқ ва зўравонликка, тажовузларга дуч келаётган хотин-қизлар сони ортса, ортмоқдаки, камаяётгани йўқ.

Бу борадаги муаммоларга қарши курашиш мақсадида 1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 25 ноябрь Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида эълон қилинган. Мазкур сана муносабати билан қатор давлатларда зўравонликка қарши курашиш бўйича тадбир ва акциялар ташкил этиб келинади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида мамлакатимизда ҳам кенг кўламли ишлар тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, 2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, 2021 йилда қабул қилинган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори ушбу йўналишдаги тадбирларда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб келаётир.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш, уларга психологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий кўмак кўрсатиш, шу ҳолатдан чиқиши учун касб-ҳунар ўргатиш, меҳнатга жалб қилиш мақсадида барча ҳудудда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Хотин-қизларни ҳимоя қилишда ички ишлар органлари аёллар масалалари бўйича инспекторлари лавозими жорий этилди. Зеро, хотин-қизларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда уларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабар топиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим масалалардандир.

Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман судининг

раиси А.Норбеков

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар