Ғаллаорол туманида Ўзбекистон психологлар ассоциацияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда маҳалла хотин-қизлар фаолларида психологик билимларни шакллантиришга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган семинар - тренингда маҳалланинг хотин-қизлар фаолларига янги билимлар, ҳаётий мисоллар ва вазиятлар орқали чуқур тушунчалар берилди, зарурий кўникмалар шакллантирилди.
Дастлаб, мутахассис томонидан хотин-қизларнинг психологик билимларини шакллантириш, уларга фуқаролар билан ишлашда низолий вазиятларнинг олдини олиш бўйича ҳаётий мисоллар ёрдамида бартараф этиш йўллари тушунтирилди.
Айниқса, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга кўмаклашиш, мулоқат маданияти, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга психологик ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида зарур кўрсатмалар берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
29 апрель 2023, Суббота
Аҳоли ўртасида Аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазиқ ўтказиш билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш
04 ноябрь 2022, Пятница
Ғаллаорол тумани адлия бўлими туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда сайёр қабул ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Изоҳлар (0)