Ғаллаорол тумани адлия бўлими туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда сайёр қабул ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Ғаллаорол тумани адлия бўлими туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тумандаги "Мулкуш" ҚФЙда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда жиноятчилик ва унинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон Фармони, Вазирлар Махкамасининг 14.10.2022 йилдаги "Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сон қарори, янги тахрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, сайёр кабул ташкил этилиб 10 нафар фукароларнинг мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Бундан ташқари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ислохотлар, қонунчилик тизимидаги ўзгаришлар акс эттирилган кўргазмали материаллар иштирокчиларга хавола этилиб, ҳудуддаги 10 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати