Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган семинар - тренингда маҳалланинг хотин-қизлар фаолларига янги билимлар, ҳаётий мисоллар ва вазиятлар орқали чуқур тушунчалар берилди, зарурий кўникмалар шакллантирилди.
Дастлаб, мутахассис томонидан хотин-қизларнинг психологик билимларини шакллантириш, уларга фуқаролар билан ишлашда низолий вазиятларнинг олдини олиш бўйича ҳаётий мисоллар ёрдамида бартараф этиш йўллари тушунтирилди.
Айниқса, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга кўмаклашиш, мулоқат маданияти, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга психологик ёрдам кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида зарур кўрсатмалар берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати