Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Оила ва хотин-қизлар бўлимининг маълумотига кўра
Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини оила ва хотин-қизлар фаоли лавозимига М.Жумабоева қўйиб беришни сўраб ёзган мурожаати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ф.Негматова, туман хокимлиги маъсуллари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
2020 йилдан буён ўрта-махсус маълумотига эга фуқаро М.Жумабоева Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятлани мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозимига ишга қабул қилинган.
Қуйидаги талаблар асосида;
-маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодлар туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;
-маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли номзодлар тайинланади;
Шу муносабат билан 2022 йил 17-март куни туман хокимлиги биносида танлов комиссиялари ҳамда ишчи гурух иштирокида маҳалла фаоллари очиқ танлов асосида номзодлар қўйилган талаблар асосида тайинланди.
Олиб борилган очиқ танлов комиссияларининг қарорига асосан маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига бир неча номзодлар иштирок этиб фуқаро М.Жумабоева ва бошқалар танловдан ўта олмади, танловда оиласи туманда ўрнак кўрсатган, намунали, ёш ва хаётий тажрибаларга эга, олий маълумотли Қодирова Дилдора Хамидулло қизининг номзоди тайинланди.
Маҳалла хотин-қизлар фаолига сайланмайди тайинланади бу жараённинг раислик сайловига хеч қандай алоқаси йўқ.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати