Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Ижтимоий тармоқда сув иншоати қурилиши ишлари ўз вақтида битмаяпти мавзусида чиққан танқидий материал юзасидан туман ҳокимлиги масъул ходимлари, мутахассислар ва аҳоли иштирокида жойига борган ҳолда ўрганилди.
Қурилиш ва артизан ковлаш ишлари нима сабабдан кечиктирааётганлиги мутахассислар томонидан ўрганилганда қазиш жараёнида ер қатламидан қаттиқ тош чиққанлиги сабабли ишлар муддатидан секин амалга оширилаётганлиги ҳамда қурилиш ва артизан ковлаш ишлари лойиҳа смета асосида амалга оширилаётганлиги аниқланди.
Объектда қурилиш ишларини жадаллаштириб қисқа муддатларда якунлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинишига келишиб олинди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)