Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-5609-сонли фармони ва “Илғор худуд” Давлат дастури асосида 2019 йилда Жиззах вилояти жумладан Ғаллаорол шахрининг ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш, архитектуравий кўринишини яхшилаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ушбу дастур асосида Ғаллаорол шахри Ғ.Ғулом МФЙ худудидаги марказий деҳқон бозорига туташ ҳудуддан тадбиркорлар Нуралиев Ғофур, Усмонов Шерали, Эгамбердиев Сардорлар томонидан автотураргохлар ташкил этилган ҳамда иш фаолияти олиб борилмоқда. Бироқ ҳозирги кунда Эгамбердиев Сардор томонидан қарор талаблари тўлиқ бажарилмаганлиги, яъни автотураргох қурилиш ишлари охирига етказилмаганлиги сабабли суд жараёнида кўриб чиқилмоқда.