Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

08 июнь 2023 йил
202
0

Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 49-сонли қарори билан тасдиқланган “Туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларни жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички хўжалик йўлларни таъмирлашга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ туманнинг Қипчоқсув ҚФЙ Толлисой ва Кичиксой қишлоқларидаги 2,27 км ички йўллари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Низом талабларига кўра буюртмачи туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан пудратчи корхона “Каршан идеал-Техно” хусусий корхонаси билан шартнома расмийлаштирилиб (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими тўғрисидаг”и Низомга мувофиқ пудратчи корхона “Каршан идеал-Техно” Х/К ғолиб деб топилган) асфатлаштириш ишлари амалга оширилган.
Жиззах вилояти Прокуратураси вилоят қурилиш штабининг 2023 йил 20 январ кунги топшириғига асосан жорий йилнинг 19 апрел куни Жиззах вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси, “Сув таъминоти ва оқова сув объектларини қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари пудратчи корхона “Каршан идеал-Техно” хусусий корхонаси рахбари иштирокида Қипчоқсув ҚФЙ Толлисой ва Кичиксой қишлоқларидаги 2,27 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мослиги ўрганиб чиқилган.
Лойиҳа-смета ҳужжатлари “Сангзор проект инвест” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги “Шахарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан ижобий ҳулоса берилган.
Ўрганиш жараёнида пудратчи корхона жами 7 879 720 сўмлик қурилиш монтаж (йўл четларини шағал тўшамаси билан текистлаш ва лойиҳада кўрсатилган сув ўтказиш қувурининг кириш-чиқиш қисмини бетон билан мустаҳкамлаш) ишлари бажарилмаганлиги аниқланган.
Ушбу камчиликлар пудратчи корхона “Каршан идеал-Техно” хусусий корхонаси томонидан бартараф қилиниб, туман Ободонлаштириш бошқармаси мутахассиси, Қипчоқсув ҚФЙ раиси ҳамда Қишлоқ оқсақоли иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Шунингдек ижтимоий тармоқларда ёритилган танқидий материал юзасидан туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар рахбарлари ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда Қипчоқсув ҚФЙ Толлисой ва Кичиксой қишлоқларида амалга оширилган 2,27 км ички йўллари асфалтлаштириш ишларининг ҳолати ўрганилганда, камчиликлар кузатилмаганлиги, ҳудудда яшовчи аҳоли ушбу йўлдан фойдаланиб келинаётганлиги, йўлнинг сифати бўйича эътирозлари йўқлиги тўғрисида фикр билдирдилар.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар