Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Телеграмм ижтимоий тармоғининг “Ғаллаоролликлар тв” каналида “Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз қишлоғидан ўтган ариқ, аҳолига сел кеганда уйларига сув кириб кетган ўша сув кирган жойларди яхши ёпмасдан қўл учида қилиб кетилебди. Ўшани яхшилаб бериш керак” сарлавҳаси остида ёритилган танқидий материал юзасидан туман ҳокимлиги мутахассислари, пудратчи корхона “Жиззах туманлараро тармоқ таъмир” МЧЖ рахбари ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда жойида ўрганиб чиқилиб, олиб борилган ишлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ҳозирги кунда пудратчи корхона “Жиззах туманлараро сув тармоқ таъмир” МЧЖ томонидан туманнинг Кўкгумбаз ҚФЙ Кўкгумбаз қишлоғи ҳудудидаги сел ариғида ўзан тозалаш, қирғоқ мустахкамлаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқда ёритилган танқидий материалда кўрсатилган камчиликлар ҳам ушбу пудратчи корхона томонидан бартараф қилинганлиги ҳамда таъмирлаш ишларининг сифатли амалга оширилиши ва жорий йилнинг июн ойи якунига қадар якунланиши бўйича туман ҳокимлиги назоратида эканлиги билдирилади.