Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра
Ижтимоий тармоқларда Кўкгумбаз ҚФЙ ҳудудида таъмирланаётган йўл бўйича тарқалган танқидий видео материал юзасидан туман ҳокимлиги томонидан туман йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси, туман ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб жойида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз ҚФЙ Қоронғул қишлоғининг ички йўллари қишлоққа кириш қисмидан мактаб муассасаси олдигача (темирйўл ўнг ён бағридан ўтган) ички йўлни асфальтлаштириш ишлари амалга оширилаётганлиги, ушбу йўлни таъмирлаш учун йўлнинг чуқирликлари тоғ жинслари билан тўлдирилиб, чуқирликлар бартараф этилгандан сўнг лойиҳа смета ҳужжатларига асосан белгиланган нормада шағал аралашмали асос ётқизиш ишлари амалга оширилаётганлиги, асфальтлаштириш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган параметрлар асосида олиб борилаётганлиги тўғрисида маҳалла фаоллари ва оқсоқолларига батафсил тушинтирилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати