Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео материал юзасидан
Ғаллаорол тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими маълумотига кўра.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Жиззах вилоят филиали томонидан туманнинг Бахт МФЙ ҳудудида 2 та кўп қаватли уйларни қуриш учун ўтказилган тендер савдосида пудратчи корхона “Фаровон таянч мадад” МЧЖ томонидан ғолиб деб топилган бўлиб, ушбу корхона томонидан 2 та кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб фойдаланишга топширилган.
Танқидий материалда ёритилган видеолавҳа жорий йилнинг бахор ойларида олинган видеолавҳа ҳисобланиб, бугунги кунда ушбу уйларга хизмат кўрсатувчи “Ғаллаорол Сервис” МЧЖ (БСК) томонидан мазкур уйларнинг том қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб мавжуд камчиликлар бартараф этилган.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати