Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.
“Менинг юртим” телеканали “Ҳудуд” инфармиацион дастурининг 2023 йил 18 январ кунги сонида Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ ҚФЙ Янгиобуз қишлоғидаги ички йўл ва ичимлик суви билан боғлиқ ёритилган танқидий материал юзасидан, танқидий материалда ҳудуддаги йўл очиш бўйича кўрсатилган ер майдони қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган сувли ер майдони эканлиги сабабли ушбу ер майдонидан йўл очиш мақсадга мувофиқ эмаслиги, ҳудудда яшовчи аҳолига туман ҳокимлиги томонидан қишлоққа борувчи асосий йўлга қум-шағал аралашмаси билан таъмирлаб берилганлиги ушбу йўлдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлиги тушинтирилди, шунингдек ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида ҳудуддан ичимлик суви иншооти қурилиб, ичимлик сув тормоғи тортиш ишлари амалга оширилганлиги ҳозирги кунда электр тармоғига ва ичимлик сув қувурларидаги монтаж ишлари олиб борилаётганлиги билдирилади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати