Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео материал юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео материал юзасидан

27 декабрь 2022 йил
129
0

Туман Ободонлаштириш бошқармаси маълумотига кўра

Ижтимоий тармоқларда Кўкгумбаз ҚФЙ Қоронғул қишлоғи ҳудудида олиб борилган йўл таъмирлаш ишларининг сифатсиз бажарилганлиги тўғрисида ёритилган танқидий материал юзасидан туман ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар маълум қилинади. Буюртмачи ташкилот Ғаллаорол туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Кўкгумбаз ҚФЙ Қоронғул қишлоғининг 2,4 км масофадаги ички йўлларини 1 052 млн.сўм Опен бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари Э-тендер савдосига қўйилган ва қурилиш истагини билдирган пудратчи корхоналарнинг тақдим қилган ҳужжатларини кўриб чиқиб пудратчи корхона “Каршан-Идеал техно” хусусий корхонаси ғолиб деб топилган. 2022 йил 31 октябр куни Туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда пудратчи корхона “Каршан-Идеал техно” хусусий корхонаси ўртасида 1049,0 млн.сўмга Қоронғул қишлоғининг 2,4 км масофадаги ички йўлларини таъмирлаш бўйича 80-3-45ОБ/22-сонли “Пудрат шартномаси” тузилиб, ва 2,7 км асфальт қопламаси ётиқизилган. Ижтимоий тармоқларда ушбу йўлнинг ён қисмига шағал билан мустахкамлаш ишлари олиб борилмаганлиги танқидий фикр билдирилган.

 

Жорий йилнинг 26-27-декабр кунлари пудрат корхона тамонидан асфальт йўл қопламасининг ён тамонларига 40-50 см кенгликда шағал қопламаси махсус зичлаш техникаси (каток) билан мустахкамлаш ишлари амалга оширилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар