Инсонни улуғлаш-олий қадрият
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими ҳамда туман оммавий ахборот хизмати ходимлари ҳамкорлигида, туман фаоллари, нуроний отахонлар ва ёшлар иштирокида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”нинг мазмун моҳиятига бағишланган “Инсонни улуғлаш-олий қадрият” мавзусида очиқ мулоқат давра суҳбати ўтказилди.
Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқатда маҳаллий аҳолига мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, шаънини эъзозлаш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳатлар, ёшларнинг пухта билим олишлари учун яратиб берилаётган шароитлар бўйича нуронийларнинг, туман фаолларининг ҳамда ёшларнинг фикр мулоҳазалари, таклифлари тингланди.
“Инсонни улуғлаш-олий қадрият” мавзуси йўналишида оила маънавиятини шакллантириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш масалалари муҳокома қилинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати