Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз
Ғаллаорол туманининг Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги 42-сонли умумтаълим мактабида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, туман ички ишлар бўлими ходимлари, туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси, маҳалла Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси, маҳалла фаоллари ҳамда ўсмир ёшлар иштирок этишди.
Тарғибот тадбири иштирокчиларига оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш, вояга етмаганларнинг назоратсизлигини, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалалари муҳокома қилинди.
“Соғлом турмуш тарзи” мавзусида ташкил этилган тадбир очиқ мулоқат кўринишида давом этди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан ота-оналарни қизиқтирган саволларга атрофлича тўлиқ маълумотлар берилди.
Ушбу йўналишдаги тадбирлар туман ҳудудларида давом этмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати