Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Таълим инсонни ўзгартиради”

“Таълим инсонни ўзгартиради”

10 январь 2022 йил
6 319
0

Бугун Ўзбекистон тараққиётнинг янги йўлига тушиб олди, эркин ва очиқ фуқаролик жамияти қуриш, мамлакатни модернизация қилиш жараёнлари шиддат билан кечмоқда. Бу юртда улғаётган йигит-қизларнинг орзулари ва ўз олдига қўйган мақсадлари бисёр. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши эса уларга бу мақсадларни амалга оширишда кўмак беради. Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг: “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим”, деб айтган сўзлари ёшлар учун катта марралар сари йўл очади. Шубҳасиз, мактабдаги таълим ва тарбия жараёни ота-оналар билан ўзаро муносабатларни ташкил этишга асосланиши керак. Оила, мактаб, болалар жамоаси - олдинги авлод томонидан тўпланган ахлоқий қадриятларни янги авлодларга берадиган воситачилари ҳисобланади.

Афсуски, бизнинг давримизда оила ва мактаб ўртасидаги самарали ўзаро муносабатларни ташкил этишда бир қатор муаммолар мавжуд. Энг кўп учрайдиган муаммолар:

- болаларни тарбиялаш вақтини қисқартиришга олиб келадиган ота-оналарнинг бандлиги;

- таълимни шакллантириш бўйича жамиятда қабул қилинганлардан фарқ қиладиган ўз эътиқодлари ва қарашларининг мавжудлиги;

- мактаб таълими қониқарсиз баҳоланиши;

- ота-оналарнинг билим даражаси ва маданияти пастлиги.

Таълим ва тарбиянинг назарий ва услубий асосларини муваффақиятли амалга ошириш мактаб, оила ва жамоатчиликнинг таълим ҳаракатлари бирлаштирилган тақдирдагина амалга оширилади. Мактаб, оила ва жамоатчиликнинг биргаликдаги тарбиявий ишларини ташкил этиш маркази мактаб бўлиши керак. Ҳозирги кунда фақат мактаб ўқувчиларни замонавий ишлаб чиқариш талаблари ва доимий равишда жадал ривожланиб бораётган илмий-техникавий тараққиёт талаблари билан белгиланадиган зарур билим даражасини таъминлайди.

Мактабда малакали ўқитувчилар учун махсус тайёрланган кадрлар мавжуд, аксарият ота-оналарнинг тегишли педагогик тайёргарлиги йўқ. Оъқувчилар вақтларининг кўп қисмини мактабда ўтказадилар, бу уларнинг оиладаги фаолиятига ҳам таъсир қилади. Ота-оналарнинг аксарияти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган, ўз-ўзини тарбиялаш ва қўшимча ўқитиш билан шуғулланаётгани ота-оналар ва болаларнинг анъанавий алоқаларини сусайтираётганлигини ҳисобга олиш керак. Ота-оналар фарзандлари билан мактабдаги таълим ва тарбия жараёнини оила даврасида ҳам доимий равишда назорат қилиб боришлари зарур ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанасидаги нутқида ҳам таълим тизимини ислоҳ қилиш масаласига алоҳида тўхталиб, “...агар биз таълимни ўзгартирсак, таълим инсонни ўзгартиради. Инсон ўзгарса – бутун жамиятимиз ўзгаради.”, - дея фикр билдирган эди.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг бош ижрочиси ҳам биз ўзимиз, Ўзбекистон фуқаролари. Ислоҳотлар натижаси ҳам бевосита фуқароларимиз ҳаётини фаровон этиш учун хизмат қилади. Бу жараёнда юксак билим ва салоҳиятга эга кадрлар ҳал қилувчи куч сифатида майдонга чиқадилар. Узлуксиз сифатли таълим тизимигина айнан шундай кадрларни етказиб бера олади.

 

Улуғбек СИДДИҚОВ

Мирзачўл туман юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрисконсулти

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар