Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Беш муҳим ташаббус” ижроси амалда !

“Беш муҳим ташаббус” ижроси амалда !

25 февраль 2023 йил
220
0

Ғаллаорол тумани Самарқанд маҳалласидаги “Баркамол авлод болалар мактаби”да ёшлар иштирокида 5 та муҳим ташаббус йўналишида ўтказиладиган тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга бағишланган очиқ мулоқат давра суҳбати ташкил қилинди.


Давра суҳбатида ёшларни қизиқишларига қараб санъат, бадиий ижод, спорт, фан тўгаракларига кенгроқ қамраб олиш масалалари муҳокама қилиниб, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш бўйича чора тадбирлар режалари белгилаб олинди.

Спорт мураббийлари, маданият ходимлари мутахассис ва мураббийлари билан ёшларнинг очиқ мулоқат суҳбатлари ташкил этилди.

Очиқ мулоқат тадбирида қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ҳунарга ўргатиш масаласи юзасидан Баркамол авлод балалар мактабида ташкил этилган "Тикувчилик" тўгараги фаолияти ҳамда ёшларни китобхонликка қизиқтириш мақсадида “Ёш китобхон” тўгарагининг фаолияти амалий кўргазмалар асосида тарғибот қилинди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар