Ғаллаорол тумани ИИБ шахсий таркиби билан маърифат дарси ва хизмат жанговар тайёргарлик машғулоти ўтказилди.
Ғаллаорол тумани ИИБ шахсий таркиби билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзоси, ички ишлар вазирлиги касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари юридик фанлар доктори полковник Саттаров Абдуғофир Хамидович, вилоят ИИБ бошлиғи маслаҳатчиси истефодаги полковник Махаматов Нозим Махаматович, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси истефодаги полковник Муродов Ботир Мамарасуловичлар ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини хақчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10 сонли қарор мазмун моҳияти шахсий таркибга тушунтирилди.
Тадбир якунида фахрийларга эсталик совғалар ва китоблар топширилди.
Шунингдек, фахрийлар туман ИИБда ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати