Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

21 июль 2022 йил
159
0

Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон " Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2022 йил 2 мартдаги 6 а-сон буйруғига асосан Жамғармада Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс-назорат) тизимини жорий этишга зарур бўлган идоравий ҳужжатлар тасдиқланди. Мамлактимизда Коррупция деб аталмиш иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати ва Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тизимга оид коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таьминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғаллаорол туман бўлимида туман Адлия бўлими бошлиғи О.Ҳасанов ва вилоят пенсия жамғармаси бош юристи Назира Тўймуродова иштирокида "Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз" мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ғаллаорол туман бўлими

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар