“Спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5924 – сон, 2020 йил 30 октябрьдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6099 – сонли фармонининг ижросига мувофиқ, “Беш ташаббус олимпиадаси” Ғаллаорол тумани 3 – сектор ҳудудлари бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида “Спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Танловда тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан 6 та волейболчилар гуруҳи иштирок этди.
Мусобақа якуни бўйича Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинидан ташриф буюрган уюшмаган ёшлардан иборат волейболчилар гуруҳи ғолиб деб топилиб, вилоят босқичи мусобақасида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар туман Ички ишлар бўлимининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланишдилар.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)