Ички ишлар органлари халқчил тузилмага айлантирилади
Жорий йилнинг 25 январ куни Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими ходимлари, маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарорининг тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида қарорнинг мазмун моҳияти ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қ.Ўсаров томонидан тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ушбу қарорнинг халқ манфаатлари учун нечоғлик хизмат қилиши юзасидан тўлиқ маълумотга эга бўлишди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати