Самарали учрашув
Хитой давлатининг "Huahe International" бизнес консалтинг компанияси Хитой ва хорижий корхоналарга савдо ва инвестициявий, консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган ягона йирик компания ҳисобланади.
Жорий йилнинг 15 январь куни Ғаллаорол туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев ва туман ҳокимининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Бегбутаев Анвар Хитой давлатида хизмат сафари давомида “Huahe International” компанияси раҳбарияти билан учрашиб, музокаралар олиб борди. Учрашув жараёнида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни шакллантириш, Хитойдан туман ҳудудига салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, Хитойдаги "Бир макон, бир йўл" Савдо уйида экспорт маҳсулотларининг доимий кўргазмасини ташкил этиш каби мақсадларда ўзаро Келишув Меморандуми имзоланди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати