Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан
Туман ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экалогия ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бўлимининг маълумотига кўра
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853–сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимининг 2017 йил 1 майдаги 1195-сонли қарори билан “НБУ БУНЁДКОР ИНВЕСТ” МЧЖ бозорлар дирекциясига 1.67 гектар ер майдони ажратиб берилган ҳамда қарорга асосан Ғаллаорол туманидаги “Ғаллаорол деҳқон бозори”ни реконструкция қилиш бўйича бош режаси ишлаб чиқилган ва тегишли ташкилотлар томонидан ижобий тасдиқланган. Туман ҳокимининг 18.06.2018 йилдаги 1847-сонли қарори билан ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг барчасига компенсация сифатида бозор ҳудудидан ер майдонлари ажратилган ва мавжуд нотурар бинолари ўз эгалари томонидан бузиб олинган. Бундан ташқари 20.08.2018 йилда тузилган 10/1-сонли уч томонлама келишув битими тузилган ва Ғаллаорол туман ҳокимининг 02.04. 2019 йилдаги 4019-сонли қарори асосида “НБУ БУНЁДКОР ИНВЕСТ” МЧЖ бозорлар дирекциясининг барча мажбуриятлари “САРБОЗОР ҚУРИЛИШ ТРАНС” хусусий корхонасига ўтган эди. Бугунги кунга қадар бир неча бор суд жараёнлари бўлиб ўтгандан кейин тасдиқланган лойиҳаларга кўра қонуний қурилган замонавий типдаги савдо мажмуаси ҳамда сэндвич панельли йиғма павильонлар ва 1.67 гектар ер майдони, “НБУ БУНЁДКОР ИНВЕСТ” МЧЖ бозорлар дирекцияси ихтиёрида қолмоқда. Ушбу ҳудуднинг таслиқланган бош режаси ва лойиха хужжатларига асосан 1.67 гектар ер майдонида савдо дўкони, хизмат кўрсатиш каби бошқа бинолар қурилмаслигини билдирамиз.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати