Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий ҳолатни ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятидаги бир қатор йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий ҳолатни ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятидаги бир қатор йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

22 январь 2024 йил
180
0

Жорий йилнинг 20-январ куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий ҳолатни ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятидаги бир қатор йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

Хусусан, Ғаллаорол туманидаги ЭИЗ, Шараф-Рашидов туманидаги "БМБ" компаниялари майдонлари, Жиззахдаги "BYD" электромобил ишлаб чиқариш заводи, шунингдек, "Global optic comminication" компаниясидаги ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда “УЗ ТУРК ЧАРМ” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ўрганилди.
Шу куни вазирлик раҳбарияти билан вилоят ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўз муаммоларини кўтариб, зарур бўлган қўллаб-қувватлаш чораларини муҳокама қилишди.
Кўтарилган барча масалалар юзасидан жойида ечимлар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга тегишли идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда қисқа муддатларда юзага келган вазиятни бартараф этиш, шунингдек, келажакда шунга ўхшаш муаммоларнинг олдини олиш бўйича тизимли таклифлар киритиш вазифаси топширилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати


Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар