Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган Мисрнинг Orascom Investment Holding компанияси раиси Нажиб Савирис бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган Мисрнинг Orascom Investment Holding компанияси раиси Нажиб Савирис бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Миср инвестициялари иштирокида Ўзбекистонда қанд лавлагини етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистонга 2022 йилда умумий қиймати 2,2 млрд долларга тенг кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган бўлиб, унинг асосий қисмини гўшт ва дон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи ҳамда шакар ташкил этган.
Ушбу ҳамкорлик лойиҳаси учун Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ер майдонлари билан танишиш таклиф этилди. Orascom Investment Holding компанияси вакиллари лойиҳанинг дастлабки фазасида тахминан 200-300 млн доллар миқдорида инвестиция киритилиши, 30-50 минг гектар ер майдонида қанд лавлаги етиштирилиши режалаштирилганини маълум қилди. (https://kun.uz/news/2023/06/02/misr-ozbekistonda-qand-lavlagi-yetishtirishni-yolga-qoyishi-mumkin)