Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Н.Нурматов ва Ғаллаорол туман ҳокими Ж.Оқбоев бошчилигидаги делегация вакиллари "MCC Capital Engineering & Research Incorporation Limited (CERI)" раҳбарияти билан учрашуви
Жорий йил 16 январ куни Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Н.Нурматов ва Ғаллаорол туман ҳокими Ж.Оқбоев бошчилигидаги делегация вакиллари "MCC Capital Engineering & Research Incorporation Limited (CERI)" раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув жараёнида Жиззах вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти тўғрисидаги тақдимоти намойиш қилинди.
Тақдимот жараёнида "MCC Capital Engineering & Research Incorporation Limited (CERI)" компанияси раҳбарияти томонидан Ғаллаорол туманининг маҳсус саноат зонасида ташкил этилаётган металлургия соҳасидаги ишлаб чиқариш лойиҳаларига қизиқиш билдирилди.
Учрашув сўнгида металлургия соҳасида амалга ошириладиган йирик лойиҳани ҳар томонлама ўрганиш мақсадида мазкур компания вакилларидан иборат делегациянинг жорий йил апрел ойида Жиззах вилоятига ташрифини йўлга қўйишга келишилиб олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати