Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Конституция-ҳуқуқимиз пойдевори !

Конституция-ҳуқуқимиз пойдевори !

06 декабрь 2022 йил
182
0

Ғаллаорол туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан туманнинг байрам тадбири ўтказилди.

Ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямизнинг 30 йиллиги байрам тадбирини Ғаллаорол туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев туман халқига байрам табриги билан очиб берди.

 

Байрам табриги якунида туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев юртбошимиз фармони билан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган 7 нафар юртдошларимизни самимий табриклаб, Конституция байрамимизнинг 30 йиллиги байрам муносабати билан мукофотланган 90 нафар ҳамшахарларимизга “Конституциянинг 30 йиллиги” кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

 

Бош Қомусимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган туманнинг байрам тадбири иштирокчилари учун туман маданият бўлимининг ватанимизни, Конституциямизни мадҳ этувчи бадиий концерт дастури намойиш қилинди.

Ғаллаорол туманининг Конституциямизнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар