Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизмати бўлган шахсларга пенсияни БҲМни 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақ тўлаш тартиби кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизмати бўлган шахсларга пенсияни БҲМни 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақ тўлаш тартиби кўриб чиқилмоқда

11 ноябрь 2022 йил
180
0

Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизмати бўлган шахсларга пенсияни БҲМни 100 фоизидан 150 фоизигача устама ҳақ тўлаш тартиби кўриб чиқилмоқда

АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга оид Қонун (https://lex.uz/docs/6252586) мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди:

2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳақиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Шунингдек, келгусида ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятини олиб бораган 43 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари ҳар 2 йилда (иш стажи ва ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб) бир маротаба қайта ҳисоблаб борилади.

Қонунда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилади.

Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси

Ғаллаорол туман бўлими

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар