Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

04 ноябрь 2022 йил
231
0

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади. Пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари – махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Қонунга мувофиқ, ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар Ўзбекистон олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 100 фоизидан 150 фоизигача белгиланади. Бунда уларнинг пенсиясига устама тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.   I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.   I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


                                                                                          Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

                                                                                          туман бўлими бошлиғи А. Норқўзиев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар