Ёшга доир ва ногиронлик пенсиялари кимларга ва қандай шартларда тайинланади?
Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўрисидаги қонунининг 7-моддасига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Иш стажи тоълиқ боълмаган тақдирда эса ушбу қонуннинг 8-моддасига асосан камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.
Пенсияларни тайинлаш шартлари
Ногиронлик пенсиялари ёшидан қатий назар қонунчиликда белгиланган тартибда 1- ва 2- гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.
Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади.
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.
Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:
23 ёшга қадар - 2
23 ёшдан 26 ёшга қадар - 3
26 ёшдан 31 ёшга қадар - 5
31 ёшдан 36 ёшга қадар - 7
36 ёшдан 41 ёшга қадар - 9
41 ёшдан 46 ёшга қадар - 11
46 ёшдан 51 ёшга қадар - 14
51 ёшдан 56 ёшга қадар - 17
56 ёш ва ундан ошганда - 20
20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) умумий касаллик оқибатидаги 1- ва 2- гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.
М.Якубов
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Ғаллаорол туман бўлими бошлиғи