Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » ПЕНСИЯ ИШЛАРИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТА ҲИСОБЛАНАДИ

ПЕНСИЯ ИШЛАРИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТА ҲИСОБЛАНАДИ

17 октябрь 2021 йил
361
0

Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолатлар тайинланган пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади:

а) пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши;

б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;

г) устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;

д) энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўзгариши;

е) даромадларнинг индексация қилиниши.

Иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган туманларда (шаҳарларда) ишлаган шахсга пенсияларни қайта ҳисоблашда минтақавий коэффициент ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.

Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Оиланинг вояга етмаган аъзоси (боқувчисини йўқотганлик пенсияси) ёки белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган шахснинг номидан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза унинг ота-онаси ёки қонуний вакили яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилиши мумкин.

Пенсия жамғармаси бўлими пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги масалани шахс тегишли ариза билан мурожаат қилганда кўриб чиқади.

Пенсия жамғармаси бўлими ногиронлик гуруҳи ўзгарганлиги муносабати билан пенсия миқдорини қайта ҳисоблашда ТМЭКдан олинган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг тегишли қисмини пенсионернинг пенсия ҳужжатлар йиғмажилдига илова қилади.

Энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарганда ва ногиронлик гуруҳи ўзгарганда, тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди:

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда қайта ҳисоблаш ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар