Ажрим ёқасидаги оилалар билан уларнинг муаммоларини ўрганиш ва яраштириш чораларини кўриш мақсадида учрашув бўлиб ўтади
Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.
Ғаллаорол тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Р.Байматова томонидан, Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи З.Усмонов, туман Реабилитация ва мослаштириш маркази рахбари Н.Нарзуллаева, туман ФХДЁ бўлим бошлиғи Ш.Мамирова, отинойи Х.Абдусаломовалар хамкорлигида 2022 йил 1-июн куни туман ҳокимлиги биносида ажрим ёқасидаги оилалар билан уларнинг муаммоларини ўрганиш ва яраштириш чораларини кўриш мақсадида учрашув бўлиб ўтади.
Тумандаги 6 нафар оилалар муаммолари ўрганилиб оила муқаддас эканлиги, имкони борича ўтган гап-сўзларни унитиб, оиласини тиклаш кераклиги тушинтирилди. 1 нафар жуфтлик яраштирилди, 5 нафар оилага оиласини тиклаб олишлари учун бир хафта муддат берилди.
Ҳар бир инсон учун энг катта бахт оилавий хотиржамлик ва фаровонликдир. Оиласидан, фарзандларидан кўнгли тўқ инсоннинг ишида унум ва барака бўлади.