Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

27 октябрь 2022 йил
236
0

Жорий йилнинг 27 октябр куни Ғаллаорол тумани ҳокимлик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.

Лекторлар томонидан “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” хусусан, давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари, давлат хизматчиларининг ишда ва ишдан ташқари вақти ҳамда давлат хизматчиларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Семинарда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 12 ва 13-моддаларида давлат фуқаролик хизматчисининг асосий мажбуриятлари ҳамда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар тўғрисида тушунтирилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар