Жорий йилнинг 27 октябр куни Ғаллаорол тумани ҳокимлик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.
Лекторлар томонидан “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари” хусусан, давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари, давлат хизматчиларининг ишда ва ишдан ташқари вақти ҳамда давлат хизматчиларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Семинарда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 12 ва 13-моддаларида давлат фуқаролик хизматчисининг асосий мажбуриятлари ҳамда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар тўғрисида тушунтирилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати