“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
Жорий йилнинг 18 август куни Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида туман корхона, ташкилот, идоралари раҳбарлари, мактаб директорлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари, маҳалла фуқаролар йиғини ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирокида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Тарғибот тадбирида Жиззах вилояти Адлия бошқармаси ходими бош юрисконсульти Низомов Дониёр Исомиддин ўғли иштирок этди.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири очиқ мулоқат, музокара кўринишида ташкил этилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)