Ғаллаорол туманида Маънавий-маърифий соҳа ҳодимларининг семинари ўтди
2022 йилнинг 4 февраль куни Ғаллаорол тумани Маданият маркази биносида Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими, Ғаллаорол туман бўлими ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Семинарда тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ва ҳамкор ташкилотларининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарори, жорий йилнинг 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши хамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси, 2022 йилда маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган ишлар бўйича фикрлар алмашилди. Масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Семинар тадбири кўтаринки рухда ўтди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати