“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ-2022” ТАНЛОВИНИНГ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Ғаллаорол туман мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов низом асосида 3 та шартдан иборат бўлди.
1-шарт Танлов иштирокчисининг педагогик фаолияти бўйича “Интернет-портфолио”си.
2-шарт Танлов иштирокчисининг мактабгача таълим ташкилотида педагогик фаолиятини, ижтимоий иштирокини, шаҳсий ютуқларини ва машғулотларни акс эттирувчи видеоролик.
3-шарт Иштирокчининг ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларни акс эттирувчи материаллари ва ижодий ишлари, фаҳрий ёрлиқлари ҳамда дипломлари, халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштирокини акс эттирувчи ҳужжатлар тўплами.
“Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2022” касбий кўрик-танлов шартлари ташкилий қўмита томонидан ҳаққоний баҳолаб борилди ва “Энг яхши методист тарбиячи”, “Энг яхши креатив тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши лойиҳа муаллифи”, “ Моҳир қўл устаси” номинациялари бўйича беллашишди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати