Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Жорий йилнинг 23 август куни Ғаллаорол туманида Мактабгача таълим бўлими томонидан Анъанавий август конференцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 август куни Ғаллаорол туманида Мактабгача таълим бўлими томонидан Анъанавий август конференцияси бўлиб ўтди

23 август 2022 йил
145
0

Мактабгача таълими муассасаси ходимларининг анъанавий Август Кенгаши мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги тантаналари арафасида бўлиб ўтмоқда. Мактабгача таълим баркамол авлод таълим тарбиясида муҳим ўрин тутади.

Тадбирда Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси таълим жараёни сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш бўлим бошлиғи Ҳамидова Дилдора Камоловна, тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғайрат Тўйчиев, туман мактабгача таълим бўлим мудириЗафар Хидиров, тумандаги 16 та мактабгача таълим директори ва методистлари, 72 та тарбиячилар ҳамда 10 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим тошкилоти раҳбарлари иштирок этди.  

 

Анъанавий Август Конференцияси ўтган ўқув йили якунларини чуқур ва атрофлича таҳлил этиб, эришилган ютуқларни яна бир бор сарҳисоб қилиб, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларнинг сабабларини аниқлаб олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Зеро, Юртбошимиз ёш авлодни комил инсон бўлиб вояга етишишида Сиз – мактабгача таълим муассасалари ходимларига катта ишонч билдирмоқда.

Ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли, шу билан бирга машаққатли ишларингизга омадлар тилаймиз.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар