Э Ъ Л О Н !
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги ҚҚ-214-IV-сонли Қарорига асосан “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловининг туман босқичини ўтказиш учун халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши қошида ташкил этилган кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман комиссияси ТАНЛОВ эълон қилади!
Танловнинг мақсади: Ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш, мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Танловни ўтказиш тартиби ва шартлари.
Мазкур танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида июль-август ойларида;
иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) сентябрь-октябрь ойларида;
учинчи босқич – республика миқёсида (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) ноябрь ойида.
Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи босқичдан).
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2022 йил 20 августгача қабул қилинади.
Танловда иштирокчилар якка ҳолда иштирок этади ва ҳужжатлар тақдим этади.
Танловда қатнашмоқчи бўлган иштирокчилар халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши котибияти номига ариза берадилар.
Танловда қатнашиш истагини билдирган иштирокчилар ўз аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилишлари лозим:
- иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот;
- Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбом, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);
- ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматда);
- оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.
Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этиши мумкин.
1-босқичда Ғолиб бўлган энг яхши ташаббускорга туман ҳокимлиги томонидан эсталик совғалари билан тақдирланади;
2-босқичда Ғолиб бўлган энг яхши ташаббускорга вилоят ҳокимлиги томонидан эсталик совғалари билан тақдирланади.
3-босқичда Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати