Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88

“ЗАКОВАТ – 2022”

27 январь 2022 йил
233
0

Барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимида ҳам улкан ўзгаришлар кузатилаётгани бугун ҳеч биримизга сир эмас. Таълимнинг пойдевори ҳисобланган бу тизимга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳозирги замон тарбиячиси касбий маҳоратини мунтазам ошириб бориши, илғор педагогик технологияларнинг изчил услублари моҳиятини тўлиқ англаши ва улардан машғулотлар давомида оқилона фойдаланиши зарур. Таълим самарадорлигини ошириш, таҳлил қилиш ва амалиётга жорий этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади.

Шу мақсадда тумандаги 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячилар ўртасида “Заковат – 2022” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Уни туман мактабгача таълим бўлими мудири Зафар Хидиров очиб берди. Иштирокчилар “Эверест” ва “Тафаккур” номли 2 гуруҳга бўлиниб, "Тезкор савол-жавоб", "Қўшиқ ижрочисини топинг", "Сардорлар беллашуви" шартлари бўйича беллашишди.

Тадбир давомида тарбияланувчилар Ватанни, мустақилликни тараннум этган куй-қўшиқлар ижро этишди.
Интеллектуал ўйинда ўз маҳоратларини намоён қилган “Тафаккур” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.


Машҳура АКМАЛОВА

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар